Хитойдан коронавирус эпидемияси билан курашиш учун мамлакатимизга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу мурувват юкининг бир қисми жорий йилнинг 12, 13, 14 май кунлари Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.

Вазни 12 тоннани ташкил қилувчи тиббий ва ижтимоий ёрдам юклари таркибида тиббиёт ҳимоя кийимлари, жарроҳлик ниқоблари, ҳимоя кўзойнаклари ва масофавий электрон термометрлар мавжуд.
Хитой ҳукумати июнь ойида яна Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юкларини юборишни режалаштирмоқда.







