Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада 15 майдан бошлаб коронавирусга қарши оммавий текширув ўтказилади. Бу ҳақда ria.ru хабар берди.
“Янги дастур бўйича ўтказиладиган синовлар аҳолининг иммунитетини ўрганиш бўйича ноёб дастур ҳисобланади. Бунинг учун шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасининг катта куч ва манбаалари жалб қилинади”, деди шаҳар мэр.
Шаҳар раҳбари москваликлардан клиникага ташриф буюришни ва ИФА тестидан ўтишда имкор қадар эҳтиёткорликни сақлашни сўрамоқда.
“Биз бу вазиятдан тезда чиқиб кета олмаймиз. самарали вакцина топилгунга қадар таваккалчиликка боришга мажбурмиз. Биз бугун олдин кўрмаган воқеаликда яшамоқдамиз”, деди Сергей Собянин.






