АсосийДУНË

Коронавирус беморни қутқаришга уринган ҳамшира ўзи вафот этди

Лос-Анжелесда ҳамшира коронавирусни юқтирган беморга реанимацияда шошилинч ёрдам бериб, ик...

'Коронавирус беморни қутқаришга уринган ҳамшира ўзи вафот этди'ning rasmi

Лос-Анжелесда ҳамшира коронавирусни юқтирган беморга реанимацияда шошилинч ёрдам бериб, икки ҳафта ўтмай ўзи ана шу инфекциядан вафот этди, деб ёзади «Los Angeles Times» газетаси.

Унинг 61 ёшли ҳамкасби Силии Маркоснинг сўзларига кўра, ҳамшира ҳимоя костюмисиз беморга ёрдам кўрсатган. Коронавирус инфекцияси асоратларидан қийналаётган эркак нафас олмай қўйган. Ҳамшира кийинишга вақт кетишидан хавотирланиб ҳимоя кийимларисиз унга тез тиббий ёрдам кўрсатишга шошилган. Шу тариқа у беморни ўлимдан сақлаб қолган. лекин ҳамшира ўзига касалликни юқтириб олган.

Шу билан бирга, газета аёлнинг ўлими билан боғлиқ бошқа бир тахминни ҳам илгари сурмоқда. Исмини ошкор этишни истамаган ҳамширалардан бирининг айтишича, ушбу шифохонада ходимларига ҳимоя воситалари етарли миқдорда берилмаяпти. 

Меҳнатни муҳофаза қилиш маҳаллий бошқармаси ҳам аёлнинг ўлимини индивидуал ҳимоя воситалари етишмаслиги билан боғлаган. Шифохона маъмурияти эса бу айбловларни инкор этмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар