АсосийЖАМИЯТ

Эндиликда барча қонун лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг л...

'Эндиликда барча қонун лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, барча соҳаларини тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлар лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бу бўйича бугун, 14 май куни Олий Мажлис Сенатида “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзусида бўлиб ўтган онлайн семинарда сўз юритилди.

Сенат ахборот хизмати хабар беришича, семинар Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий хаётда аёлларни хуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Иштирокчиларга қонун лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро умумэътироф этилган нормалар ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ва ушбу йўналишдаги масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, “Гендер тенглиги инсон хуқуқларининг ажралмас кўрсаткичи сифатида”, “Гендер тенглигини таъминлашда халқаро ва миллий амалиёт”, “Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар” мавзуларида онлайн маърузалар тингланди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 йилга мўлжалланган гендер тенгликни таъминлаш стратегияси ишлаб чиқилган.

    Бошқа янгиликлар