АсосийЖАМИЯТ

Бекободда ўзини "блогерман" деган фуқаро бозор назоратчисини танқидий видео билан қўрқитиб, 1 000 АҚШ доллари талаб қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бекобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари том...

'Бекободда ўзини "блогерман" деган фуқаро бозор назоратчисини танқидий видео билан қўрқитиб, 1 000 АҚШ доллари талаб қилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Бекобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Бекобод деҳқон бозори” бош назоратчиси К.Т.дан қўрқитиш йўли билан 1 000 АҚШ доллари талаб қилган фуқаро Ш.А. ушланди.

Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилишича, Ш.А. ўзини блогер деб таништирган, бозор назоратчисини агар талаб қилинган пулни бермаса, пандемия шароитида бозорда антисанитария ҳолатлари мавжудлиги ҳақида журналистларга танқидий видеотасвирлар олдириб, Интернетда тарқатиш билан қўрқитган. У 1 000 АҚШ долларидан 700 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ш.А. деҳқон бозорининг  филиалида Давлат дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топиб, ушбу таъмирлаш ишларидаги камчиликларни ижтимоий тармоқларда танқидий тарзда кўрсатмаслик ҳамда ушбу объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган фирмага ҳеч ким тазйиқ ўтказмаслиги эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар