АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада оҳак корхонаси табиий газдан "байпас" усулида фойдаланаётгани аниқланди

Жорий йилнинг 12 май куни “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари&nbsp...

'Фарғонада оҳак корхонаси табиий газдан "байпас" усулида фойдаланаётгани аниқланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 май куни “Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ ҳамда Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан  Ўзбекистон тумани, Қизилбоғ қишлоғида жойлашган оҳак ишлаб чиқарувчи “BUSINESS TRADE ROOTS” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

“Ҳудудгаз Фарғона” МЧЖ Матбуот хизмати хабар беришича, корхонага ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасидан олдин қувурдаги фильтрга қўлбола жумрак пайванд қилинган. Яъни табиий газдан тўғридан тўғри “байпас” усули орқали резина шланг уланган ҳолда ноқонуний фойдаланилган. Мазкур истеъмолчи “Қўқон-3” газ тақсимлаш шаҳобчаси орқали тўғридан-тўғри газ тармоғига уланган.

Ушбу оҳак цехида 3 та хумдон мавжуд бўлиб, шундан 2 та хумдон ишчи ҳолатдалиги маълум бўлди. Мазкур хумдонларнинг ҳар бирида 16 тадан жами 32 та, диаметри 25 мм.ли ностандарт газ ёндиргичлар мавжуд. Ҳар бир ностандарт газ ёндиргичдаги табиий газ босими 30 мм. сув устунига тенглиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолияти тўхтатилди. Етказилган зарар суммасини аниқлаш учун маълумотлар лойиҳа институтига тақдим этилди. Институт тақдим этувчи хулоса асосида якуний хисоб-китоблар қилиниб, қонунуий чора кўрилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар