“Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК таъсисчилигидаги “Тантана Сервис” МЧЖ балансидаги Versal ресторани сотувга қўйилди. Бу ҳақда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Умумий майдони 0,3357 гектар ҳудудни эгаллаган ушбу ресторан Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли саналади.
Маълум бўлишича, рестораннинг баҳоланган бошланғич қиймати 34,6 миллиард сўмдан зиёд суммани ташкил этади.
Нархни ошириб бориш йўли билан ўтказиладиган аукцион очиқ кўринишда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Мазкур аукцоннинг ўтказилиш муддати 15 июнга белгиланиб, аризалар 13 июнгача қабул қилинади.






