Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманадан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Вилоятда шу пайтга қадар 202 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 207 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2141 нафарга етди.






