Қирғизистонда интернет қаттиқ назоратга олинмоқчи. Жўқорғи Кенесининг икки депутати қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
Қонун лойиҳасининг асосий йўналишлари:
*сайтлар / саҳифалар эгалари ўз исми ва фамилиясини кўрсатишлари шарт;
*сайт / саҳифа эгаси барча контентларни назорат қилиши ва сохта (фейк) ахборот/маълумот/муносабатларни олиб ташлаш керак;
*агар сайт / саҳифада «ёлғон аломатлари мавжуд» маълумот бўлса, Ҳукумат суднинг қарорисиз интернетга киришни чеклаши мумкин;
*провайдер сайт / саҳифа эгасининг овози, матни ва бошқа хабарларингизни олти ой давомида сақлаши ҳамда уларни суд ва/ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим қилиши керак.






