Бугунги кунда бюджетга ундирувлар бўйича суд қарорлари асосида маблағлар ундирилиб келинмоқда.
Хусусан, Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими иш юритувидаги шаҳар ДСИнинг қарорига асосан қарздорлар “Farida Aziz Plyus” “Navoiy Komfort Qurilish Servis”, “Turoboff”, “Nurota zamini”, “Control Engineering” МЧЖлардан 372 млн. 256 минг сўм солиқ қардорлиги, шунингдек, ИИБ ЙҲХБнинг 90 та ижро ҳужжати бўйича 16 млн. 840 минг сўмлик маъмурий жарималар ҳамда суд қарорлари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг 20 та 17 млн. 841 минг сўмлик давлат божларидан бўлган қарздорлиги ундириб олинди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан давлат бюджетига жами 406 млн. 206 минг сўмлик қарздорлик 12.05.2020 йилда ундириб берилди.
Бундай назорат тадбирлари карантинли даврда ҳам тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда.






