АсосийЖАМИЯТ

Коронавирусни юқтириб олган 15 нафар самарқандлик бемор ҳам соғайди

Самарқандда 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитация...

'Коронавирусни юқтириб олган 15 нафар самарқандлик бемор ҳам соғайди'ning rasmi

Самарқандда 15 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (6 нафари Самарқанд шаҳридан, 4 нафари Тойлоқ туманидан, 3 нафари Оқдарё туманидан, 1 нафардан эса Пайариқ ва Иштихон туманларидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 6 нафари эркак, 9 нафари аёл, энг ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 129 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 144 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2156 нафарни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар