АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги карантинга олинган маҳалла оммавий дезинфекция қилинмоқда

Мирзо Улуғбек туман “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида коронавирус пандимияси бил...

'Тошкентдаги карантинга олинган маҳалла оммавий дезинфекция қилинмоқда'ning rasmi

Мирзо Улуғбек туман “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида коронавирус пандимияси билан касалланган ҳамда улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар сони кескин ошиб бораётганлиги сабабли мазкур маҳалла ҳудудида карантин қоидаларига амал қилиш кучайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.

Туман ҳокими топшириғига асосан, тумандаги “Улуғбек” МФЙ (Улуғбек шаҳарчаси)да оммавий дезинфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда.  

Ҳудуддаги умумий фойдаланиш ва ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар, йўлакчалар ва уйларнинг кириш қисмлари дезинфекция қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар