АсосийЖАМИЯТ

Навоийда электрик ҳайдовчисиз ҳаракатланиб кетган юк машинасининг остида қолиб, вафот этди (видео)

1 май куни 14.40ларда Навоий кон металлургия комбинатига қарашли Марказий гидрология қидир...

'Навоийда электрик ҳайдовчисиз ҳаракатланиб кетган юк машинасининг остида қолиб, вафот этди (видео)'ning rasmi

1 май куни 14.40ларда Навоий кон металлургия комбинатига қарашли Марказий гидрология қидирув партиясининг назорат йўлида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

 Электр токи учун ўтказгич ўрнатаётган ишчилардан бири кутилмаганда ҳаракатланиб кетган юк машинаси сабаб иккита юк машинанинг ўртасида қисилиб  қолган ва  воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Мазкур ҳолат бўйича Навоий шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятларини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекиснинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Дастлабки суриштурувлардан маълум бўлишича, ҳайдовчилар машинага ўтиришдан олдин ўз мажбуриятларини бажаришмаган,  уларнинг эътиборсизликлари натижасида ушбу ҳалокат содир бўлган. Бу эса  28 ёшли йигитнинг  вафот этишига сабаб бўлди. 

 

    Бошқа янгиликлар