АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистондан ва Россиядан коронавирус юқтириб келган икки бемор тузалди

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқ...

'Қозоғистондан ва Россиядан коронавирус юқтириб келган икки бемор тузалди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Тузалганларнинг бири (35 ёшли эркак) Бухоро вилоятидан бўлиб, Қозоғистондан келган, иккинчиси эса (36 ёшли эркак) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Россиядан Қозоғистон орқали келган. Иккиси ҳам карантинга олинган ва коронавирус инфекцияси аниқланиши билан шифохонага ётқизилган.

Қорақалпоғистонда шу пайтга қадар 110 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 112 нафарга етди ҳамда ушбу ҳудудда ҳозирда 8 нафар бемор даволанмоқда.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2158 нафарни ташкил қилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар