АсосийЖАМИЯТ

Янгийўл шаҳрида замонавий уйлар қурилади

Янгийўл шаҳрида бунёдкорлик ишларининг кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Айниқса, сўн...

'Янгийўл шаҳрида замонавий уйлар қурилади'ning rasmi

Янгийўл шаҳрида бунёдкорлик ишларининг кўлами йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Айниқса, сўнгги йилларда шаҳарда ижтимоий объектлар билан бир қаторда аҳоли учун арзон нархларда кўпқаватли уйлар барпо қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Хусусан, 2017-2019 йиллар мобайнида 24 та кўп қаватли уйлар бунёд  этилган бўлса, бугунги кунда шаҳарнинг “Бахт” маҳалласида яна 3 та янги замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб берувчи 4 қаватли уйлар қурилиши бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вакили "Даракчи"га маълум қилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, бунёд этилиши режалаштирилаётган уйлар жойлашиши жиҳатидан қулай ва коммунакация тармоқларига яқин бўлиб, атрофида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам барпо этилади.

    Бошқа янгиликлар