2020 йил 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2686 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.
Бугун соат 19:00 да беморлар сони 2682 нафар эди. Яқин соатларда уларнинг сони 4 нафарга ошган.
Янги касалланганларнинг 3 нафари жорий йилнинг 12-14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган. 1 нафар фуқаро эса Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, касалликни инфекцияга чалинган бемор билан мулоқот орқали юқтириб олган.
Айни пайтда юртимизда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Ўзбекистонда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда.
Ушбу касалликдан 11 киши вафот этди.






