АсосийЖАМИЯТ

Деҳқонободлик фуқаро “Эркин” пости яқинида ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтмоқда. Ходимлар устидан текширув бошланди

Кеча, 15 май куни ижтимоий тармоқларда ИИО дала кийимида бўлган, ўзини мактаб қоровули деб...

'Деҳқонободлик фуқаро “Эркин” пости яқинида ИИБ ходимлари томонидан калтакланганини айтмоқда. Ходимлар устидан текширув бошланди'ning rasmi

Кеча, 15 май куни ижтимоий тармоқларда ИИО дала кийимида бўлган, ўзини мактаб қоровули деб таништирган фуқаро Омонбек Э. ва видеотасвирга олаётган фуқаро Обид Б. ўрталаридаги зиддият акс этган “Ички ишлар ходимлари мени сўкиб, кўпчилик бўлиб мени калтаклади” сарлавҳали видео тарқалди. 

Унда видеога олаётган фуқаро Б. Обид Деҳқонобод туманидан операция бўлган дўстини олиб кетишга 2 май куни Тошкентга борганини, Тошкент шаҳрига киришдаги “Эркин” постига етмасдан унга номаълум бўлган ИИБ ходими уни сўкканини айтади. Ушбу ҳолат видеога олингандир деган шубҳа билан патруль ходими келиб, уни текшириб бошлаган. Ўзини мактаб қоровули дея таништирган шахс машинанинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлган.  Фуқарони милиция бўлимига олиб кетмоқчи бўлганида у бормагани сабаб кўпчилик бўлиб уришгани айтилган. 

Айни пайтда ИИВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу видеотасвирда акс эттирилган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Тошкент вилояти ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар