Аввал хабар берганимиздек, бугун, Халқаро пресс-клубнинг Сардоба тошқини ва айни пайтда ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланган сайёр сессияси бўлиб ўтмоқда.
Унда маълум қилинишича, "Сардоба" сув омбори фожиаси оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм харажат қилиниши режалаштирилган.

Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсуновнинг маълум қилишича, Сардоба сув омборида 4 ярим минг оила талофат кўрган, 2640 та уй-жой йўқолган, тиклаб бўлмайди. 1800 та хонадонни қайта тиклаш керак. 2640 хонадонни Президентимизнинг топшриқларига биноан, 1 сентябргача тиклаб берилиши белгиланган.
Шунингдек, сессияда "Сардоба" сув омбори фожиаси натижасида кўрилган талофатлар бўйича расмий маълумотлар берилди. Унга кўра:
* сув тошқинидан Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 10 та МФЙда (25 та аҳоли пунктлари) 4 351 та хонадонлар зарар кўрган.
* хонадонлардан 2 570 таси яроқсиз ва 1 781 тасига қисман зарар етган.
* 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Шу жумладан, 13 685 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 та паррандалар ва 282 та бошқа ҳайвонлар.
* 5 859 та ҳайвонлар ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган.
* тирик ҳолда топилган 5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлардан 5 143 таси ўз эгаларига қайтарилди ва эгаси аниқланмаган 17 таси сақловга олинди.
* жами 7 та қабристон ва 3 та масжидга зарар етган.
Сессия иши давом этмоқда.






