Жанубий Кореянинг Кённам ҳудудидаги заводда содир бўлган портлашда Ўзбекистонлик 28 ёшли ишчи оғир тан жароҳати ва куйиш билан касалахонага ётқизилганлиги хабар қилинган эди. Шунингдек, турли ОАВларда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани айтилган.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги Элчихонаси жорий йилнинг 15-май куни Кёнгнам провинсиясидаги металлни қайта ишлаш заводларидан бирида юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани тўғрисида ОAВда тарқалган хабарни рад қилди.
Элчихона консуллик бўлими ходими воқеа жойига ташриф буюрди, вазиятни ўрганди ва Ҳаман тумани (Кёнгнам провинсияси) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари билан алоқа ўрнатган. Мазкур туман расмий органлари вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги тасдиқланган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Сеул шаҳридаги Элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.






