АсосийЖАМИЯТ

Урганчда “Cobalt” ва “Spark” тўқнашди. Бир ҳайдовчи вафот этди

Шу йилнинг 13 май куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Cobalt” ва “Spark” тўқнашуви содир б...

'Урганчда “Cobalt” ва “Spark” тўқнашди. Бир ҳайдовчи вафот этди'ning rasmi

Шу йилнинг 13 май куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида “Cobalt” ва “Spark” тўқнашуви содир бўлди. Оқибатда бир киши вафот этди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар беришича, шу куни соат 21:00 ларда 24 ёшли Х.Х. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашинани Урганч шаҳар Жайхун кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 23 ёшли Д.У. бошқарувида бўлган “Spark” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Натижада “Spark” автомашина ҳайдовчиси Д.У. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур жиноят иши Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Х.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар