АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда коронавирусдан даволанаётган 5 нафар бемор қолди. 18 нафари бугун соғайиб чиқди

Хоразм вилоятида навбатдаги 18  нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб...

'Хоразмда коронавирусдан даволанаётган 5 нафар бемор қолди. 18 нафари бугун соғайиб чиқди'ning rasmi

Хоразм вилоятида навбатдаги 18  нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Тузалганларнинг 5 нафари Хоразм вилоятидан,  2 нафардан Бухоро, Қашқадарё, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан, 1 нафардан  эса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидан.

Улардан 13 нафар фуқаро Россиядан келган, жумладан,  2 нафари халқаро  юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, 11 нафари чартер рейслар орқали юртимизга олиб келинган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. 5 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 

Уларнинг энг ёши каттаси 54, ёши кичиги эса 19 ёшда.

Вилоятда шу пайтга қадар 210 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 228 нафарга етди. Ҳозирда Хоразмда 5 нафар бемор даволанмоқда.

Бугун, 16 май куни республикамиз бўйлаб 55 нафар бемор тузалди. Соғайганлар сони 2213 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар