Бугун, 16 май куни соат 14:00лар атрофида "Нексия" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек Шоҳ кўчасида ҳаракатланаётиб, чарчоқ сабаб ухлаб қолиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси симёғочга урилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб тўхтаган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Бахтли тасодиф туфайли ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. Транспорт воситасида йўловчилар бўлмаган. Аммо "Нексия"нинг олд ва ён қисми пачоқланган.






