АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 19 нафарга ошди. Уларнинг кўпи Тожикистондан келган

2020 йил 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар 19 нафарга ошди. Уларнинг кўпи Тожикистондан келган'ning rasmi

2020 йил 16 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2738 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланганлар 19 нафарга ошган. 16 май соат 16:00да беморлар сони  2719  нафар эди. 

Беморларнинг 12 нафари Тожикистондан келган, 4 нафари Москва-Тошкент йўналиши бўйича чартер рейси билан олиб келинган. Шунингдек, касаллик 3 нафар олдиндан карантинда бўлган наманганлик фуқароларда аниқланган.  

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. 11 киши вафот этди. 

    Бошқа янгиликлар