АсосийЖАМИЯТ

Попда пиёз ортилган “Isuzu” ағдарилиб кетди. 3 нафар фуқаро тан жароҳати олди

16 май куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп  тумани  А 373  “Тошкен...

'Попда пиёз ортилган “Isuzu” ағдарилиб кетди. 3 нафар фуқаро тан жароҳати олди'ning rasmi

16 май куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп  тумани  А 373  “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг 271- км.да ҳайдовчи 1984 й.т. Д.Э. (эркак) “Isuzu” русумли юк транспорт воситасини бошқараётиб, йўлнинг пастликка тушиш қисмида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган ва ағдарилган. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.

 Натижада, ҳайдовчи Д.Э. ва йўловчилар 2000 й.т. Ш.С. (эркак) ва 1985 й.т. У.Б. (эркак) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар