Хабарингиз бор, Муҳаммаджон исмли сахий болажон ўзининг бир қанча вақтдан буён жамғариб юрган пулларини меҳр-саҳоват тадбирларига атаб топшириб юборган эди. У Сардоба ҳалокатида жабр кўрган сирдарёликларга ёрдам учун жами 64 минг 50 сўм пул ёрдам қилган.
Куни кеча 3,5 ёшли саҳоватпеша болакай Муҳаммаджонга ҳомийлар томонидан аккумляторда ҳаракатланадиган ўйинчоқ электрон автомобиль совға қилинди.
Ҳомийлар томонидан ажратилган сут ва қатиқ маҳсулотлари билан бир қаторда, унинг пул йиғадигон қатиқ идиши ҳам қайтарилди.







