Испанияда сўнгги бир кун ичида COVID-19 коронавирус пандемияси қурбонлари сони 87 кишини ташкил этди. Бу икки ойдан кўпроқ вақт ичида қайд этилган энг паст ўлим кўрсаткичи бўлди.
Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига таяниб Аниқ.уз хабар берди.
Тасдиқланган маълумотларга кўра, эпидемия бошланганидан бери қурбонларнинг умумий сони 27.650 кишига етди ва ўлим кўрсаткичи бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгалламоқда.






