2020 йил 17 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2753 (+7) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 3 нафар фуқаро Санкт-Петербургдан келган, 2 нафари эса олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда 2247 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.
Шунингдек, бугун юртимизда коронавирус хасталигидан 12-бемор вафот этди.






