Россияда коронавирусга қарши эмланадиган биринчи номзод иммунитети энг паст кўрсаткичга эга бўлган одамдан бошланади.
Бу ҳақда Н.Ф Гамалие номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказининг бўлим бошлиғи Виктор Зуев маълум қилди, дея ёзди Янги ЎЗбекистон расмий канали
“Биз одамларнинг иммунитетини ошириш учун эмлаймиз. Препарат одамнинг ўнг елкасидан юборилади”, дейди у.
Олимнинг сўзларига кўра, эмлаш биринчи навбатда хавф даражаси юқори бўлган одамларда ўтказилади. Яъни, одамлар билан кўп мулоқотда бўладиган инсонлар –шифокорлар, кассирлар, такси ҳайдовчилари ва волонтёрлар асосий эътиборда бўлади.






