АсосийДУНË

Чеченистон раҳбари ниқобларнинг етишмовчилиги юзасидан шикоят қилган шифокорларни ишдан бўшатишни талаб қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ниқоб ва ҳимоя костюмлари етишмаслигидан шикоят қилган Г...

'Чеченистон раҳбари ниқобларнинг етишмовчилиги юзасидан шикоят қилган шифокорларни ишдан бўшатишни талаб қилди'ning rasmi

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ниқоб ва ҳимоя костюмлари етишмаслигидан шикоят қилган Гудермес касалхонасидаги ходимларни ишдан бўшатилишини талаб қилди, дея ёзмоқда таржумон РИА Новости хабарига асосланиб.

"Провокаторларни ишдан бўшатиш керак. Бизда ҳамма нарса – жиҳозлар, костюмлар, ниқоблар, барчаси етарли", – деди Қодиров.

Чеченистонда бунинг учун етарлича маблағ бор ва нафақат ўз эҳтиёжимиз учун, балки қўшни минтақаларга ёрдам бериш учун ҳам етарли, дея таъкидлаб ўтди у.

Қодировнинг таъкидлашича, шифокорлар аҳоли орасида ваҳима қўзғатиши эмас, уни пасайтиришга кўмаклашиши керак.

«Агар улар ўлиб қолган холатлар бўлса ҳам, уни бошқача етказиш керак», деб ҳисоблайди минтақа раҳбари.

Аввалроқ, тармоқда аудио ва видео хабарлар пайдо бўлди, у ерда Гудермес туман касалхонаси ходимлари етарли даражада ҳимоя қилинмаётганликдан, шунингдек, ходимларнинг шикоятларига жавобан шифохона маъмуриятининг қўпол муносабатлари ҳақидаги баёнотлар янграган эди.

2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Уҳань шаҳрида пневмония тарқалгани ҳақида эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси – бу COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги туридир. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус пандемияси тарқалгани ҳақида эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар