АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ФВБ кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди

18 май куни пойтахтимизда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва ула...

'Тошкент шаҳар ФВБ кучли шамол бўлишидан огоҳлантирди'ning rasmi

18 май куни пойтахтимизда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида дарахт ва уларнинг шохлари синишига, мустаҳкам ўрнатилмаган турли конструкцияларнинг жойидан қўзғалишига, шикастланишига сабаб бўлиб, унинг остида ва яқинида турган инсонлар ва автомобилларга зарар етказиши мумкин.

Шу сабабли автомобилларингизни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишингизни, кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмаслигингизни, уйда қолишингизни  сўраймиз. 

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг!

    Бошқа янгиликлар