АсосийДУНË

Бельгиялик шифокорлар бош вазирни “шармандали йўлак”дан юришга мажбур қилишди (видео)

Бельгиялик 120 нафар шифокор ва ҳамширалар мамлакат бош вазирини “шармандали йўлак”дан ўти...

'Бельгиялик шифокорлар бош вазирни “шармандали йўлак”дан юришга мажбур қилишди (видео)'ning rasmi

Бельгиялик 120 нафар шифокор ва ҳамширалар мамлакат бош вазирини “шармандали йўлак”дан ўтишга мажбур қилишди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Liter.kz маълум қилди.

Маълум бўлишича, тиббий ходимларнинг бундай норозилик билдиришига уларнинг етарлича молиялаштирилмаётганлиги ва ҳукуматнинг тиббий ходимларни санитар инқироз ҳолатида иш вақтидан ташқари ишга чиқишга мажбурловчи қарори сабаб бўлган. 

“Шифокорлар ўтган 2 ой ичидаги оғир меҳнат учун молиявий компенсациялар тўланиши ёки маошлар оширилишини талаб қилмоқда. Шифокор ва ҳамшираларимиз шундоқ ҳам иш вақтидан ташқари ишлашмоқда ва ҳукуматнинг бунга мажбурловчи қарорлари қаттиқ норозиликни келтириб чиқаряпти”, дея таъкидлаган шифокорлар касаба уюшмаси вакили Дирк ван Овертвельдт. Видео:

    Бошқа янгиликлар