АсосийЖАМИЯТ

Қозоғистон чегарасида тўпланган 800 фуқарога Ўзбекистонга ўтиши учун рухсат берилади

Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келмоқчи бўлган 800 нафар атрофида фуқаролар чегарада тўпла...

'Қозоғистон чегарасида тўпланган 800 фуқарога Ўзбекистонга ўтиши учун рухсат берилади'ning rasmi

Қозоғистон орқали Ўзбекистонга келмоқчи бўлган 800 нафар атрофида фуқаролар чегарада тўплангани, карантин сабабли Россия ва Қозоғистон томони уларни чегарадан ўтказмаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган эди.  

Россия ва Қозоғистон билан олиб борилган музокаралар натижасида чегарада тўпланган ўзбекистонликларни истисно тариқасида автобусларда Ўзбекистонга олиб келишга рухсат берилади. Фуқароларнинг шахсий автомобиллари Самара вилояти ҳудудида ташкил этилган махсус автотурагоҳда қолдирилади.

Чегара ёпиқ ва ҳозир фуқаролар фақат бир марта истисно тариқасида олиб ўтилади. Шунинг учун Россиядаги бошқа ҳайдовчилар ҳам келаверса, улар чегарадан ўтказилмайди.

Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган бошқа фуқаролардан доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларига қайтиб туришлари, ташкил қилинган чартер рейслар учун рўйхатдан ўтиб, навбати келганда Ўзбекистонга кириб келишлари сўралган.

    Бошқа янгиликлар