Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 2020 йил 18 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2779 (+17) нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг барчаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Ўзбекистонда бугуннинг ўзида 46 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга кўтарилди ва юртимизда 2293 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди.
Айни пайтда қолган 473 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда коронвирусдан 13-ўлим ҳолати қайт этилди.






