АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 3 ёшли болани трактор босиб кетди. Қаровсиз қолдирилган болакай воқеа жойида ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10 ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Уқчи маҳаллас...

'Фарғонада 3 ёшли болани трактор босиб кетди. Қаровсиз қолдирилган болакай воқеа жойида ҳалок бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 май куни соат 09:10 ларда, Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, Уқчи маҳалласи ички йўлида, ҳайдовчи 1979 й.т. Х.Б. тракторни бошқариб кетаётиб, Кумариқ кўчаси, 89-уй ёнида қаровсиз қолдирилган 2017 й.т. М.Н.ни тиркаманинг орқа чап балони билан босиб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, пиёда вояга етмаган 3 ёшли М.Н. (ўғил бола) воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ барча ҳайдовчилардан йўлларда пиёдаларга эътиборли бўлишларини, ота-оналар ва бошқа боқувчилар ёш болаларни қаровсиз қолдирмасликларини сўрамоқда. 

    Бошқа янгиликлар