АсосийДУНË

АҚШ ҳукумати пандемия шароитида муаммоларга дуч келган аҳолига пул тарқатмоқда

АҚШ ҳукумати пандемия шароитида муаммоларга дуч келган аҳолига пул тарқатмоқда. Катта...

'АҚШ ҳукумати пандемия шароитида муаммоларга дуч келган аҳолига пул тарқатмоқда'ning rasmi

АҚШ ҳукумати пандемия шароитида муаммоларга дуч келган аҳолига пул тарқатмоқда. 

Катталар учун 1200, болаларга 500 доллар (бунда йиллик даромад 75 минг доллардан ошмаслиги керак, даромад ошса, тўлов суммаси камаяди). Бу ҳақда ташқи меҳнат миграцияси агентлиги телеграм каналида хабар берилди.

Мутахассисларнинг айтишича, тўғридан-тўғри пул бериш инқироз даврида истеъмолни қўллаб-қувватлаш учун энг яхши восита, чунки бу иқтисодиётга зарарнинг таъсирини камайтиради. Тадқиқотларга кўра, оилаларга берилган пул уларнинг истеъмолини 0,29 долларга оширди, биринчи кунларда харажатлар 1,5-2,5 баравар ошди. Яъни аҳоли олган пулларини ўз харажатлари учун сарфламоқда ва қайсидир маънода пулни иқтисодиёт учун қайтариб бермоқда.

Муҳим жиҳати, ёрдам пули фақат АҚШ фуқароларига эмас, мамлакат ҳудудида қонуний яшаётган бошқа фуқароларга ҳам берилади. Юқоридаги суратда ушбу давлатда яшаётган ўзбекистонлик Қодировлар оиласига (3 нафар) тақдим этилган 2900 долларлик чек.

    Бошқа янгиликлар