Бугун 18 май душанба куни Юньнань провинциясининг Чжаотун шаҳар округи ҳудудида (Хитойнинг жануби-ғарбий қисми) 5.0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақида Хитой сейсмологик маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 21:47да қайд этилди. Зилзила эпицентри Цяоцзя округи ҳудудида жойлашган бўлиб, 8 км чуқурликда жойлашган.
5,5 миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳарда жароҳатланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот ҳали олинмаган.
Ўз навбатида, АҚШ Геологик хизмати ушбу зилзила кучи 5,2 ни ташкил этганини хабар қилди.






