2020 йил 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 (+12) нафарни ташкил қилмоқда. Қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, 1 нафари Тожикистондан келиб, карантинга олинган, 3 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2275 нафарни ташкил қилмоқда.
Шу кунгача 13 та ўлим ҳолати қайд этилган.






