АсосийЖАМИЯТ

Март-апрель ойларида COVID-19 туфайли Кореяга кета олмаган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича шартнома ло...

'Март-апрель ойларида COVID-19 туфайли  Кореяга кета олмаган фуқаролар диққатига!'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Корея Республикаси эркин ёллаш тизими бўйича шартнома лойиҳалари келган ва 2020 йил март-апрель ойларида ташкилий тарзда жўнатилиши режалаштирилган аммо COVID-19 инфекцияси туфайли ўз вақтида  жўнатилмаган фуқаролар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. 

"Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги EPS маркази томонидан 2020 йил 15 майда юборилган UZEPS-20-15 сонли хатига асосан Корея Республикаси ҳудудида COVID-19 пандемиясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан EPS TOPIK имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, Корея иш берувчиси томонидан меҳнат шартнома лойиҳаси келиб, биринчи маротаба кетаётган ишчиларни Корея Республикасига кириб боргандан сўнг белгиланган 3 кунлик кўниктириш ва ўқитиш жараёнлари номаълум муддатга вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли, ҳозирги кунда Корея Республикасига кириб борувчи номзодларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилган (таътилга келган ва қайта шартнома билан келган фуқаролар бундан мустасно).

Бундан ташқари эркин ёллаш тизими бўйича меҳнат шартномаси лойиҳалари келган ва виза тасдиқномасининг амал қилиш муддатлари тугаган фуқароларнинг виза тасдиқномаларини узайтириш ҳамда шартнома лойиҳалари бекор қилинган фуқароларнинг маълумотларини танловлар базасига қайта қўйилиши бўйича Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан музокара олиб борилётганлиги ва виза муддати тугаган номзодларнинг муддати 50 кунга чўзилишига эришилганлигини маълум қиламиз. (Корея Республикасида аввал бўлган ва миграция қонунларини бузиб, қайта имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ва меҳнат шартномаси лойиҳаси келиб бекор бўлган фуқаролар бундан мустасно)" лейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар