АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада содир бўлган ЙТҲда велосипедчи вафот этди

18 май куни соат 14:40 ларда, Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қўриқ маҳалласи ҳудудида ҳа...

'Фарғонада содир бўлган ЙТҲда велосипедчи вафот этди'ning rasmi

18 май куни соат 14:40 ларда, Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қўриқ маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи 1992 й.т. С.М. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб, эътиборсизлик қилиб чап томонга тўсатдан қайрилган велосипедчи, 1966 й.т. И.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.  Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, велосипедчи 54 ёшли И.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.  Мазкур ЙТҲ юзасидан Данғара туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  

"Барча ҳайдовчилардан пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишларини, пиёда ва велосипедчилар белгиланмаган жойларда ҳаракатланмасликларини, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар