АсосийЖамият

Юнyсободда қудуқдан чиққан сув маҳалла ва кўчаларини босди (Видео)

Кеча соат 20:15 ларда Юнусобод тумани, Аҳмад  Дониш кўчасидан  ўтган 600 диаметр...

'Юнyсободда қудуқдан чиққан сув маҳалла ва  кўчаларини босди (Видео)'ning rasmi

Кеча соат 20:15 ларда Юнусобод тумани, Аҳмад  Дониш кўчасидан  ўтган 600 диаметрли тоза ичимлик суви қувурида авария ҳолати кузатилди. 

Ҳозирда мазкур ҳудудда "Сувсоз" МЧЖ томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган ва махсус техника иш олиб бормоқда. 

Муаммо бартараф этилгунига қадар туманнинг 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16-мавзелари ва “Кулол” МФЙ аҳолиси тоза ичимлик суви таъминотидан вақтинчалик узилди.

Айни пайтда юзага келган авария сабаблари ўрганилмоқда.

Ичимлик суви таъминоти тонгги 06:00 да тикланади.

 

Бошқа янгиликлар