АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар яна 23 нафарга кўпайди

Соғлиқни сақлаш вазирилиги 2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронави...

'Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар яна 23 нафарга кўпайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирилиги 2020 йил 19 май соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2825 (+23) нафарни ташкил қилганлиги ҳақида маълум қилди.

 Янгидан касаллиги тасдиқланган беморларнинг барчаси хориждан келиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан аниқланди. Уларнинг 18 нафари 14 май куни чартер рейс билан Санкт-Петербургдан келган бўлса, қолган 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳисобланади.

Айни пайтда юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 82 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда мамлакатимизнинг 9  худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 474 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 6 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар