Ижтимоий тармоқларда виедо тарқалди. Унда айтилишича, "Андижон–Тошкент" йўналишидаги поезд вагонида йўловчилар меъёрдан кўп олинган. Тасвирда юзлаб йўловчиларни вагонларда тиқилиб келаётганлиги акс этган. Видемурожаатчилар бу аҳволда вирус тарқалиш эҳтимоли катта эканлигидан ҳавотирга тушган.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ушбу ҳолатга муносабатида видеода тасвирланган одамлар ҳаммаси бир жамоада ишлайдиган ишчилар эканлигини айтилган. Улардан ишга бориш ҳамда уйга қайтиш вақтида коронавирус инфекцияси бор йўқлигини аниқлаш учун анализ олиниб, тест таҳлилларига қараб вагонларга чиқарилган.
"Шунингдек 18 майдан ҳаракатини тиклаган "Тошкент-Андижон" йўловчи поезди вагонлари ўтириб кетадиган замонавий тоифадаги вагонлар бўлиб, ҳаракатини бошлаган. Шу боис бундай асоссиз видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириб, аҳолининг кайфиятини чўктириш ноўрин деб ҳисоблаймиз, дейилади муносабатда.






