АсосийЖАМИЯТ

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Адлия вазирилигини хабар беришича, Президент томонидан  “Томорқа ер эгаларини қўллаб-...

'Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади'ning rasmi

Адлия вазирилигини хабар беришича, Президент томонидан  “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  қарор (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

• енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;

• суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;

• уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

 

👉 қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

    Бошқа янгиликлар