АсосийЖАМИЯТ

МИБ Бухорода тадбиркорлар фойдасига 833 млн. сўмдан ортиқ пулни ундириб берди

Карантин даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги “Тадбиркорлик ф...

'МИБ Бухорода тадбиркорлар фойдасига 833 млн. сўмдан ортиқ пулни ундириб берди'ning rasmi

Карантин даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.05.2019 йилдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонига асосан тадбиркорларнинг муаммоларини холисона ва адолатли ҳал этиш борасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари” билан самарали узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган.  

 Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлар фойдасига 833 млн. 269 минг 126 сўм пул ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда ижро этилди.

 Масалан, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 04.01.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Бухоро саноат” МЧЖдан ундирувчи “Когон мега транс сервис” МЧЖ фойдасига 100,8 млн. сўмлик;

-12.04.2019 йилдаги қарздор “Бухородонмаҳсулотлари” АЖдан ундирувчи “Достон қувват саховати” фермер хўжалиги фойдасига 28,7 млн. сўмлик,  

-11.03.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Бухородонмаҳсулотлари” АЖдан ундирувчи “Одил файз ЭПС” фермер хўжалиги фойдасига 17,6 млн. сўмлик,    

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 24.12.2019 йилдаги қарздор “Бухороагромашсервистаъминот” ИЧШдан ундирувчи “Семурғ Файз” МЧЖ фойдасига 46,6 млн. сўмлик  

-25.03.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Bahor Chance textile” МЧЖдан ундирувчи “Когон пахта тозалаш” кластери фойдасига 624,2 млн. сўмлик қарздорликлар ундириб берилди.

    Бошқа янгиликлар

    МИБ Бухорода тадбиркорлар фойдасига 833 млн. сўмдан ортиқ пулни ундириб берди - Darakchi.uz