АсосийЖАМИЯТ

Фуқарони чет элда ишга жойлаштириш учун тўлов хорижий иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбеки...

'Фуқарони чет элда ишга жойлаштириш учун тўлов хорижий иш берувчи томонидан амалга оширилиши белгиланмоқда'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида қуйидаги ўзгартиришлар кўзда тутилмоқда:

- ХБАга хорижда иш қидираётган шахслардан ишга жойлаштириш учун тўловларни олиш тартиби бекор қилиниб, ушбу тўловлар чет эллик иш берувчи ҳисобидан амалга оширилиши;

- фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун ХБАларнинг чет эллик иш берувчи ёки чет эллик шериклар билан ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаси мавжуд бўлиши ҳамда унда иш билан таъминлаш тартиби, меҳнат шартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, шу жумладан иш жойларида техника хавфсизлигини таъминлаш, меҳнат ва дам олиш тартиби, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги юз берганда компенсация ва бошқа қоидалар белгилаб қўйилган бўлиши лозимлиги;

- ўтган давр мобайнида ХБА томонидан фуқароларга етказилган моддий зарар миқдорининг катталиги ва уни ХБА захира қилиб қўядиган 50 минг АҚШ доллари ҳисобидан қоплаб бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу маблағлар миқдорини тўрт баравар ошириш;

- хизматлар кўрсатиш жараёнида қонун ҳужжатлари талабларига қатьий риоя этилишини доимий назорат қилиб бориш учун лицензияловчи органга ХБАлар фаолиятини (молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан) текшириш ваколатини бериш ва ҳ.к.

Қонун лойиҳаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилади.

    Бошқа янгиликлар