АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда бўлиб турган, виза муддати тугаган хорижий сайёҳлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган, виза мудда...

'Ўзбекистонда бўлиб турган, виза муддати тугаган хорижий сайёҳлар қаерга мурожаат қилиши керак?'ning rasmi

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган, виза муддатлари тугаган хорижий сайёҳлар виза муддатини узайтириш учун қаерга мурожаат қилишлари керак?" деган саволга жавоб берди. 

- Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 18 апрелдаги йиғилиши баёнига мувофиқ, хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари 2020 йилнинг 1 июнига қадар автоматик тарзда узайтирилган. 

Шунингдек, муайян муддатга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига ҳам (белгиланган муддат бузилган тақдирда) истисно тариқасида мамлакатдан чиқиб кетишига 2020 йилнинг 1 июнига қадар рухсат берилган. 

Ушбу масала бўйича қўшимча саволлар туғилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби (+998712332828, +998 971365151, call center – 1164, telegram: +998971365151)га ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ишонч телефони (+998712000088)га мурожаат қилиш мумкин. 

    Бошқа янгиликлар