АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда уч поғонали кўприк очилди

Уч поғонадан иборат кўприкнинг туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 ме...

'Тошкентда уч поғонали кўприк очилди'ning rasmi

Уч поғонадан иборат кўприкнинг туннел узунлиги 593 метр, ҳалқа шаклидаги ўрта поғона 29 метр, эстакада қисми 502 метрни ташкил этади. Туннел ва эстакадада қатнов олти, ўрта поғонада эса беш қаторли. Бугун, 20 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Оҳангарон шоссеси ва Махтумқули кўчаси кесишмасидаги ушбу йўл ўтказгични кўздан кечирди.

Ушбу кўчалар кесишмасида 2018 йилда бошланган лойиҳа бу йил рўёбга чиқиб, ҳайдовчиларга жуда катта қулайлик яратди.

Илгари бу чорраҳа соатига 7 минг автомашинани ўтказиш қувватига эга эди. Энди соатига 20 мингта транспорт воситасини узлуксиз ўтказиш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда светофор ишлатилмаслиги ҳам тўхтовсиз ҳаракатни таъминлайди.

Яна бир жиҳати – бу янги объект катта юкламани ўзига олиб, “Тошкент-Чимён” йўналиши бўйича масофани 22 километрга қисқартирди.

- Пойтахтда енгил автомобиллар сони янада кўпайиши аниқ. Шунинг учун эртанги кунни олдиндан кўриб, кўчаларни кенгайтириш, кўприклар қуриш ишларини давом эттириш керак, - деди Президент.

    Бошқа янгиликлар