Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги “Чорсу” деҳқон бозори очилгани ва қайта ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалган. Наманган вилояти ҳокимлиги ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
"Ҳозирда бозор фаолиятини қайта тиклашга тайёргарлик кўриш ҳамда бозорга ташриф буюрувчи ва хизмат кўрсатишга жалб этилган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги яратилган шароитларни ўрганилмоқда.
Бозор фаолиятини тиклашга вилоят коронавирус инфекциясига қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш штаби ва вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг ижобий хулосаси олингандан сўнг рухсат берилади ва бу ҳақда маълум қилинади", дейилади хабарда.






