Айни пайтга қадар, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2939 нафарни ташкил қилмоқда.
Кеча Қорақалпоғистон Республикасида 3, Навоий вилоятида 17, Самарқанд вилоятида 10 ва хориждан олиб келинган фуқаролар ҳисобига пойтахтимизда 54, жами 84 ҳолатда янги касалланиш ҳолати қайд этилди.
Айни пайтда Бухоро ва Хоразм вилоятлари даволаниш кўрсаткичларини 99 фоизга етказиб, коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин турибди. Шу кунгача 2939 нафар касалликка чалинганларнинг 2372 нафари бутунлай соғайди, ҳозирда юртимизда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда. Сурхондарё вилояти эса коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ушбу хасталикдан 13 та ўлим ҳолати қайд этилди.
Кеча, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиали ходимларида коронавирус аниқланди. Марказ вақтинча ёпилди. Шунингдек, Самарқанднинг қайси маҳаллаларида коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Самарқандда ёши 65 дан ошган фуқароларнинг кўчага чиқиши тақиқланди.
Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди.
Ўзбекистонда боғчалар қачондан очилишига аниқлик киритилди.
ССВ Андижондаги "тез ёрдам" вақтида бормагани учун ўлгани айтилаётган ҳолат бўйича ахборот берди.
Намангандаги "Чорсу" бозори очилгани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритилди.
Пойтахтда Tashkent City Park ўз фаолиятини бошлади.
Ўзбекистонда бўлиб турган, виза муддати тугаган хорижий сайёҳлар қаерга мурожаат қилиши бўйича тушунтириш берилди.
Пандемия сабаб Ўзбекистоннинг инфляция даражасини прогноз қилинди.
Кеча, Термиз халқаро аэропорти карантин давридаги дастлабки ички рейсни қабул қилди.






