Сибир федерал округидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Сибир федерал округидаги талабаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Келтирилишича, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси қуйидаги тартибда моддий ёрдам ажратиш (бир марталик) бўйича "Меҳр" хайрия акциясини йўлга қўйди.
- Сибир федерал округи ҳудудидаги давлат олий таълим муассасаларида кундузги шаклда таҳсил олаётган талабаларга (бакалавр, магистр) - 5660 рубль;
- коронавирус билан касалланганлар, имконияти чекланганлар, ҳомиладор (7 ойлик ва юқори) ва 2 ёшгача боласи бор аёлларга - 12130 рубль.
Агар Сиз ушбу талабларга асосан "Меҳр" хайрия акцияси орқали моддий ёрдам олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги манзилларга ариза билан мурожаат этишингиз мумкин:
E-mail: mexr_sibir@mail.ru
Тел.: +7 (913) 746-75-15






